Путин гиналарга қарамай Лукашенкони қутлади
Олам
−
10 Август 2020
8512Аввалроқ, Беларусда ўтказилган президентлик сайловида амалдига давлат раҳбари Александр Лукашенко катта фарқ билан ғоли бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Марказий сайлов комиссиясининг расмий ахбороти эълон қилиниши билан Лукашенкога давлатлар раҳбарларидан табриклар кела бошлади.
Биринчилардан бўлиб Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Александр Лукашенкони қутлади. Ундан кейин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев табрик йўллади. Жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Беларусга табрик йўллади.
Лукашенко катта акам деб атаган Россия Президенти Владимир Путин ҳам ўзаро муносабатлардаги кескинликка қарамай, Беларусь раҳбарини қайта сайлангани билан табриклади. Хусусан, Путиннинг табригида шундай дейилган:
“Сизнинг сиёсий фаолиятингиз Россия-Беларусь муносабатларининг ҳар соҳада ривожланишига хизмат қилади, деган умиддаман. Иттифоқчи давлат келишуви, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, МДҲ ҳамда Жамоавий хавфсизли тўғрисидаги шартнома ташкилоти доирасида ҳамкорликгимиз янада чуқурлашишига ишонаман.
Бу шубҳасиз, Россия ва Беларуснинг қардош халқлари манфаатига жавоб беради”.
Маълумот учун, сайловда Лукашенко 84,23 фоиз, унинг энг яқин таъқибчиси Светлана Тихановская 9,9 фоиз овоз тўплади. Сайловда қатнашганларнинг 6,02 фоизи ҳеч бир номзодни қўллаб-қувватламади.
Шу тариқа 26 йилдан бери давлатни бошқараётган Лукашенко янги муддатга сайланди.
Аммо кеча, 9 август куни Лукашенко сайловда ғалаба қозонгани ҳақидаги хабар тарқалиши билан Минскда намойишлар бўлиб ўтди. Одамлар ва кучишлатар тузилма ходимлари ўртасида тўқнашувлар бўлди. Норозиликлар вақтида бир одам ҳалок бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь