Путин Шолцга Украинага нега ҳужум қилганини тушунтириб берди
Олам
−
02 Декабрь 2022
20026Бугун, 1 декабрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали мулоқот қилди. Кремль Матбуот хизматининг қайд этишича, суҳбат немис томонининг ташаббуси билан ўтказилган.
Қайд этилишича, суҳбатда Украина атрофидаги вазиятнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинган.
Владимир Путин яна бир бор Россиянинг Украинага бостириб кириши ва “махсус ҳарбий операция” ўтказишдаги фундаментал ёндашувларини батафсил тушунтирган.
Ғарб давлатларининг, жумладан Германиянинг Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлашига эътибор қаратилган. Айтилишича, буларнинг барчаси, шунингдек, Украинани ҳар томонлама сиёсий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, Киевнинг ҳар қандай музокаралар ғоясини бутунлай рад этишига олиб келади. Бундан ташқари, бу радикал украин миллатчиларининг тинч аҳолига қарши тобора кўпроқ қонли жиноятлар содир этишга ундайди.
Россия Президенти немис томонини Украина воқеалари контекстида ўз ёндашувларини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Қайд этилишича, Россия Қуролли кучлари узоқ вақт давомида Украинадаги маълум нишонларга мўлжалланган ракета зарбаларидан ўзини тийиб келган, бироқ эндиликда бундай чоралар Киевнинг Россия фуқаролик инфратузилмаси, жумладан, Қрим кўприги ва энергетика объектларига қарши провокацион ҳужумларига мажбурий ва муқаррар жавоб бўлган.
Худди шу қаторда, Путинга кўра, “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” газ қувурларига қарши террорчилик ҳаракатлари Россия ихтисослашган тузилмалари иштирокида шаффоф текширув ўтказишни талаб қилади.
Шунингдек, улар Қора денгиз портларидан Украина ғалласини экспорт қилиш ва Россиядан озиқ-овқат ва ўғитлар экспортини тўсиб қўйиш бўйича 22 июлдаги Истанбул “пакет” келишувларини амалга ошириш масалаларига ҳам тўхталди.
Ғалла шартномасини ҳар томонлама виждонан амалга ошириш зарурлиги ҳам таъкидланган, бу эса Россия етказиб беришдаги барча тўсиқларни олиб ташлашни назарда тутади.
LiveБарчаси