Путин сайловдан кейинги биринчи хорижий сафарини Хитойга режалаштирмоқда – “Reuters”

Олам

image

Россиянинг қайта сайланган Президенти Владимир Путиннинг биринчи хорижий сафари Хитойга бўлиши ва у ерда ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашиши мумкин. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Ташриф ҳақидаги маълумот агентликка тўртта мустақил манба томонидан тасдиқланган. Икки манбанинг қўшимча қилишича, сафар май ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтади. Манбалардан бирининг айтишича, Путиннинг ташрифи Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Европага режалаштирилган сафари олдидан бўлиб ўтади.

Politico” нашрининг ёзишича, май ойида Си Цзиньпин Францияга боради ва Европа расмийларини Украина бўйича тинчлик музокаралари столида Россия ҳам бўлиши кераклигига кўндиришга уринади. 

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари бир неча хорижий ташрифларни режалаштираётганини айтган.

Маълумот учун, Россияда президентлик сайловлари 15-17 март кунлари бўлиб ўтди. Овоз бериш натижаларига кўра, Владимир Путин 87,28 фоиз овоз тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Россия раҳбари билан Қозонда бўлиб ўтган учрашувида Путиннинг ғалаба қозонишига ишонч билдирган ва сайловдан кейинги илк ташрифлардан бирини Ўзбекистонга қилишини таклиф қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг