Си Цзиньпин Францияга боради
Олам
−
19 Март
4354Хитой раҳбари Си Цзиньпин май ойи бошида Францияга боради ва у ерда Президент Эммануэль Макрон билан учрашади. Бу ҳақда Париж ва Брюсселдаги бир қанча расмийларга таяниб, “Politico” нашри хабар берди.
Си Цзиньпиннинг Европага сафари коронавирус пандемиясидан кейинги минтақага биринчи саёҳати бўлади.
“Хитой раҳбарининг ташрифи Париж ва Пекин ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 60 йиллигига тўғри келмоқда. Аммо Франциядаги кайфият икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг 50 йиллигига бағишланган тантаналардан фарқ қилиши мумкин”, дейди сафарга тайёргарликдан хабардор расмий.
Расмийларнинг қўшимча қилишича, Хитой Европани Швейцарияда бўлиб ўтадиган тинчлик музокараларида Россия иштирок этиши зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилади, акс ҳолда Пекин музокараларни бойкот қилади. Уларнинг сўзларига кўра, бу хабар Хитойнинг махсус элчиси Ли Хуйнинг март ойи бошида Европага сафари чоғида етказилган.
“Хитой Си Цзиньпиннинг Владимир Путин билан “чегарасиз ҳамкорлиги” туфайли бузилган Европа билан муносабатларни тиклашга интилмоқда”, деб ёзади нашр.
Бир неча ойга режалаштирилган саёҳат Вашингтон ва Европа пойтахтларида диққат билан кузатилади. Германия канцлери Олаф Шольц эса апрель ойида Хитойга ташриф буюради.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси