Путин хорижликларга фуқаролик бериш шартларини енгиллаштирди
Олам
−
13 Май 2023
10408Россия Президенти Владимир Путин 2019-2025 йилларга мўлжалланган миграция сиёсати концепциясига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Ушбу ўзгаришларга мувофиқ, Россия ҳукумати чет элга кетган россияликлар сонини камайтириш учун қўшимча чоралар кўриши белгиланди. Ҳужжат расмий порталда эълон қилинди.
“2022 йилда ўзгарган ижтимоий-иқтисодий шароитлар таъсирида Россия Федерацияси аҳолисининг чет элга миграция оқими кўпайди. Шу муносабат билан, инсон капиталини сақлаш, Россия Федерацияси аҳолисининг чет элга чиқиб кетишини камайтириш учун жозибадор молиявий, ижтимоий ва бошқа механизмларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар талаб этилади”, дейилади ҳужжатда.
Айтилишича, кўзланган мақсадларга эришишга қаратилган чора-тадбирлар сифатида мамлакатда доимий яшовчи ва отаси ёки онаси Россия паспортига эга бўлганлар учун Россия фуқаролигини олиш тартиби осонлаштирилган. Бундан ташқари, фармондан келиб чиқадики, рус тилида сўзлашувчи деб тан олинган чет элликлар, яъни Беларусь, Украина, Қозоғистон ва Молдова фуқаролари учун фуқароликни олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган.
Шунингдек, концепциянинг Хорижий фуқароларни мослаштириш бўлимига ирқий, ижтимоий, миллий ёки диний мансублик асосида камситишнинг ҳар қандай шаклининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кўриш зарурлиги тўғрисидаги банд қўшилган.
LiveБарчаси