Путин Россияда “йил одами” сўровида 2-ўринни олди

Олам

image

Россияда илк бор “йил одами” деб ҳеч ким топилмади. Иккинчи ўринни эса мамлакат Президенти Владимир Путин эгаллади. Бундай натижалар “Russian Field” компанияси эълон қилган социологик телефон сўрови якунларига кўра маълум бўлди.

Россияликларнинг аксарияти “2025 йил одами” сифатида аниқ бир шахсни айта олмаган, шу сабабли биринчи ўринда “ҳеч ким” жавоби қайд этилган. Тадқиқотчилар томонидан 1600 нафар респондент иштирокида ўтказилган телефон сўрови натижаларига кўра, фуқароларнинг катта қисми – 35 фоизи “йил одами”ни аниқ айтишда қийналган. Сўровда қатнашганларнинг 33 фоизи Владимир Путин учун овоз берган. Шунингдек, иштирокчиларнинг 4 фоизи Дональд Трампни “йил одами” деб атаган, 3 фоизи эса эрини ёки хотинини кўрсатган.

Бошқа бир тадқиқотга кўра, сўровда қатнашган россияликларнинг учдан бир қисми (36 фоиз) сиёсат соҳасида “2025 йил одами” сифатида Владимир Путинни танлаган. Бу маълумотлар “Жамоатчилик фикри” жамғармаси томонидан ўтказилган сўров давомида олинган.

Респондентларга сиёсат, маданият ва спорт соҳаларида “йил одами”ни танлаш таклиф қилинган. Натижада сўровда қатнашганларнинг учдан бир қисми россиялик сиёсатчилар ва жамоат арбоблари орасида “йил одами” Владимир Путин бўлганини айтган. Иккинчи ўринда мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров – уни иштирокчиларнинг 6 фоизи танлаган, учинчи ўринда эса мамлакат Бош вазири Михаил Мишустин 5 фоизлик натижа билан қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг “Time” журнали сунъий интеллект яратувчиларини 2025 йил учун “Йил одами” деб топганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин йил одами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг