Путин Россия ядровий триадаси машқларига старт берди
Олам
−
19 Февраль 2022
10119Россия Президенти Владимир Путин ядровий триада: стратегик авиация, қитъалараро баллистик ракеталар ва сув ости ракета ташувчилар иштирокидаги машғулотларни бошлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Россия раҳбари Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан биргаликда вазият марказидан баллистик ракеталарнинг учирилишини кузатмоқда.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бу маневрлар режа асосида амалга оширилмоқда. Уларда Ҳаво-космик кучлар, Жанубий ҳарбий округ, стратегик ракета қўшинлари, Шимолий ва Қора денгиз флотлари куч ва воситалари иштирок этмоқда.
Стратегик қўшинларининг машғулотлари аввалроқ ҳарбий қўмондонлик ва назорат органлари, жанговар экипажлар, ҳарбий кемалар экипажлари ва стратегик ракета ташувчиларнинг белгиланган вазифаларни бажаришга тайёрлигини, шунингдек, стратегик ядровий ва ядровий бўлмаган қуролларнинг ишончлилигини синаш учун режалаштирилганди.
Ҳозирда Россия қўшинлар ва кучларни тезкор тайёрлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни давом эттирмоқда. Уларда деярли барча ҳарбий округлар, флот ва ҳаво-десант кучлари қатнашмоқда. Бундан ташқари, Беларус ҳудудида Россия-Беларусь “Иттифоқчилар қатъияти-2022” қўшма машқлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь