Путин президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди – Россия МСК

Олам

image

Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) Владимир Путинни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди.

"Россия Федерацияси Президенти лавозимига 1952 йилда туғилган Владимир Владимирович Путин номзодини 2024 йил 29 январь соат 11:23 да рўйхатдан ўтказинг", дейилади МСК мажлисида қабул қилинган қарорда.

Путин номзоди учун комиссия томонидан тасдиқланган 60 минг имзодан 91 таси ҳақиқий эмас деб топилган. Жами штаб томонидан 315 минг имзо топширилган – бу ўз-ўзини кўрсатган номзод учун талаб қилинадиган максимал рақам.

"Илгари номзод ўзини қўллаб-қувватлаш учун Россия Марказий сайлов комиссиясига 315 минг имзо топширган эди", дейилади МСК хабарида.

Путин сайловда ўзини ўзи кўрсатган номзод сифатида қатнашмоқда. Шу билан бирга, уни расман “Ягона Россия” партияси қўллаб-қувватлайди.

Владимир Путин бешинчи муддатга президентликка номзод сифатида кўрсатилишини  8 декабрь куни маълум қилганди, 18 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини топширди.

Маълумот учун, Россияда президентлик сайлови 2024 йил 17 март куни бўлиб ўтади. Овоз бериш уч кун –15, 16 ва 17 март кунлари давом этади.
Айни пайтда давлат раҳбари лавозимига 11 киши даъвогарлик қилмоқда. Марказий сайлов комиссияси аввалроқ президентликка учта номзод – Леонид Слуцкий, Николай Харитонов ва Владислав Даванковни рўйхатга олган эди. Улар парламентдаги партияларнинг вакиллари бўлгани учун сайловда номзод сифатида рўйхатдан ўтишга уларни қўллаб-қувватлаш учун имзо тўплашга ҳожат қолмади.

Парламентга кирмаган сиёсий партиялардан номзодлар – Сергей Малинкович, Борис Надеждин, Андрей Богданов, Сергей Бабурин, Ирина Свиридова 31 январга қадар камида 100 минг имзо тўплаши керак. Улардан Россия коммунистлари етакчиси Малинкович 29 январь куни Марказий сайлов комиссиясига имзо варақаларини топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин сайлов МСК номзод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made