Путин Озарбайжон уриб туширган Ми-24 қурбонларини мукофотлади

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Арманистон осмонида Озарбайжон Қуролли кучлари томонидан уриб туширилган Ми-24 вертолётининг учта экипаж аъзосини "Жасорат" ордени билан тақдирлади.  Тегишли фармон бугун, 14 ноябрь куни давлат раҳбарининг веб-сайтида эълон қилинди. 

Мукофот катта лейтенант Владислав Грязин, майор Юрий Исчук (вафотидан кейин) ва катта лейтенант Роман Федин (вафотидан кейин) “ҳарбий вазифани бажаришда кўрсатган жасорати ва фидойилиги учун" лойиқ деб топилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Арманистон ва Озарбайжоннинг чегара ҳудудида Россия Қуролли кучларига тегишли Ми-24 вертолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берилган эди. Орадан кўп ўтмай, Арманистон Озарбайжон томони Россиянинг Ми-24 вертолётини уриб туширгани акс этган суратларни эълон қилди. Расмий Баку эса Россия вертолётини уриб туширганини тан олди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиндан Ми-24 вертолёти уриб туширилгани боис узр сўради

Илҳом Алиев Озарбайжон-Арманистон чегарасининг Нахчиван қисмидаги Россия ҳаво кучларининг уриб туширилган вертолёти билан боғлиқ фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирган.  

Давлат раҳбари қоронғуликда Россиядан Ми-24 вертолёти Арманистон ҳаво кучлари вертолёти билан адаштирилгани айтиб, фожиали воқеа учун Путиндан узр сўраган. 

Озарбайжон раҳбари, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигини билдирган. Жароҳат олган учувчининг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.  

Озарбайжон Президенти шунингдек, Озарбайжон томони ҳалок бўлган ва жароҳат олган учувчиларнинг оиласига товон тўлашга тайёрлигини билдирган. 

Президент Илҳом Алиев Президент Владимир Путинга Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилгани, тергов олиб борилаётгани ҳақида ахборот берган. Унинг урғулашича, Ми-24 нинг уриб туширилишида айбдорлар жазоланади ва бу ҳақда Россия томонига хабар берилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ми-24

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг