Путин нега Байденни ғалаба билан табрикламаганини айтди

Олам

image
АҚШнинг 46-Президенти Жо Байден ким? У нималар қилмоқчи? north_east

АҚШнинг 46-Президенти Жо Байден ким? У нималар қилмоқчи?

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин АҚШда ўтказилган Президент сайловида номзодлардан бирини ҳеч ким мутлақ расмий равишда табрикламаганини айтди. У бундай табриклар йўллашнинг ўз тартиб-таомили борлигини эслатган.

“Расмий ишлар белгиланган амалиётга ва ишнинг ҳуқуқий томонига мувофиқ амалга оширилиши керак. Бу ерда яширин ният ёки бизнинг муносабатларимиз келгусида ёмонлашишга олиб келувчи асосга эга ғайриоддий ҳеч нима йўқ”, деган Президент “Россия 1” телеканалининг “Москва. Кремль. Путин” дастурида.

У шунингдек, Москва АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампни ҳам, ушбу лавозимга номзод Жо Байденни ҳам ҳурмат қилишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра Демократик партиядан номзод Байден ғалаба қозониш учун етарлича электорат тўплаган.

Трамп ҳам ўз ўрнида ғалаба қозонганига шубҳа қилмаяпти. У ўзининг ҳақлигини суд орқали исботламоқчи.

Аввалроқ, Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Президенти сайловларнинг натижаси расман эълон қилингач, ғолибни албатта, табриклашини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Владимир Путин

Баҳолаганлар

1624

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг