Путин НАТО мамлакатларига мактуб йўллади
Олам
−
25 Сентябрь 2019
10476Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўнлаб мамлакатлар, шу жумладан НАТО аъзоларига ҳам Европа ва бошқа минтақаларда ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар ўрнатишни тақиқлаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар тарқатди.
“Сиздан НАТО доирасида қуруқликка мўлжалланган ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарга тақиқ қўйиш таклифини қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз”, дейилади ҳужжатда. Шунингдек мактубда Америка томони ракета жойлаштирмагунча Россия ҳам бундай қилмаслиги эслатиб ўтилган.
Маълумотларга кўра, НАТО Россия ўз ҳудудида ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар жойлаштиргани учун расмий Москванинг таклифига жиддий эътибор бермаяпти.
Маълумот учун, 500 дан 5,5 минг кмгача масофага учувчи баллистик ва қанотли ракеталар ишлаб чиқариш ҳамда синовдан ўтказиш 1987 йилда СССР ва АҚШ ўртасида имзоланган Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома (ЎҚРБШ) билан тақиқланганди. Аммо шартнома жорий йилнинг 2 август куни расман ўз кучини йўқотди. Америка томони шартномадан чиқишини Россия келишу шартларини бузгани билан изоҳлади. Ўз навбатида расмий Москва бу айбловни рад қилди.