Путин мусулмонларга мурожаат билан чиқди

Олам 28488
image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин россиялик мусулмонларга Ҳайит байрамини уйда нишонлашни тавсия қилди. Бу ҳақда бугун, 19 май куни “Известия“ нашри хабар қилди.

Доғистон раҳбарияти ва жамоатчилиги вакиллари билан учрашувда давлат раҳбари Ислом дини издошлари орасида 23 май куни якунланадиган Рамазон ойи давом этаётганини таъкидлаб ўтди. У ушбу ойда мусулмонларни йиғинлар ва жамоавий ибодатларда қатнашмасликка чақирган.

“Мен Республиканинг ушбу байрамга қандай муносабатда бўлишини, урф-одатларнинг қандай сақланишини биламан. Шунингдек, руҳонийлар мусулмонларни ушбу байрамни уйда нишонлашга, жамоавий ибодатлардан ва дўстлар билан катта зиёфат уюштириш одатларидан воз кечишга чақирмоқда“. дейди Путин.

Унинг қўшимча қилишича, мусулмонлар ўз соғлиқлари учун юқоридаги байрам тадбирларидан воз кеча олади. Шунингдек, улар ўз раҳбарларининг тавсияларига амал қилади.

“Ушбу тавсияларга албатта қулоқ солинади деб умид қиламан“, дейди Россия раҳбари

Эслатиб ўтамиз, Ҳайит байрами 24 май куни нишонланиши кўзда тутилган. ушбу кунда ўқиладиган жамоат намозлари бир қанча ҳудудларда бекор қилинмоқда. Хусусан, Россия пойтахти Москва шаҳри ва Тожикистон Республикасида Ҳайит намози бекор қилинди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 954
Рейтинг: 3
t
×