Путин МДҲнинг деярли барча давлат раҳбарларини Ғалаба куни билан табриклади

Олам

image
0:00
0:00
download

Бу йилги 9 май арафасида Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Абхазия, Жанубий Осетия, шунингдек, Грузия ва Молдова халқларига табрик йўллади. Россия Президенти икки давлат – Молдова ва Грузиянинг давлат раҳбарларига эмас, балки халқларига табрик йўллаган. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди

“Россия давлат раҳбари ўз табрикларида ушбу муҳим кунда жанг майдонларида кўрсатган мислсиз жасорати ва фронт ортида фидокорона меҳнати билан фашист босқинчиларини тор-мор этиш ва мудофаа қилишда кўмаклашган барчага чуқур ҳурмат ва миннатдорчилик билдиришимизни таъкидлади”, дейилади хабарда.

Россия Президентининг урғулашича, Буюк Ғалабанинг маънавий мероси бундан буён ҳам санаб ўтилган мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва самарали ривожлантиришга хизмат қилади.

“Путин барча Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва фронт меҳнаткашларига самимий миннатдорлик сўзларини етказди, уларга мустаҳкам соғлик, кўтаринки руҳ, фаровонлик ва узоқ умр тилади”, дея хулоса қилинган хабарда.

Владимир Путин табригини Молдова ва Грузиядан ташқари барча МДҲ давлатлари раҳбарларига билдирган. Грузия ва Молдовага эса давлат етакчилари Саломе Зурабишвили ва Мая Сандуга эмас, балки мамлакат халқларига йўллаган. Хабарда Украина тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда Ғалаба кунида Путин билан парадни томоша қилиш учун Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Москвага етиб борган. Шунингдек, Путин Ғалаба парадини биргаликда нишонлаш учун Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳаммедовни таклиф қилган эди


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Владимир Путин Ғалаба куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made