Путин МДҲни КХШТ кузатувчисига айлантирмоқчи

Олам 12379
image

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 16 май куни Москвада бўлиб ўтаётган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) юбилей саммити чоғида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) ҳарбий бирлашмада кузатувчи мақоми беришни таклиф қилди.

“Биз Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги табиий ҳамкорларимиз билан ҳамкорликни йўлга қўйишимиз керак. Айтганча, бизнинг фикримизча, МДҲга КХШТда кузатувчи мақоми берилиши ўринли ва тўғри бўларди – буни муҳокама қилишимиз керак”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин КХШТ яқин йилларда кенгайишини, унга кўплаб давлатлар қўлишини айтганди.

“Ўйлайманки, ташкилот кенгаяди. Тез орада дунё тартиби қандай ўзгаришини кўрамиз, лекин КХШТ ўзининг жанговар тайёргарлигини, тинчликсеварлигини кўрсатди ва менимча, бир неча йилдан кейин у олтита давлат бўлмайди. Бу тажовузкорлик ва бошқа давлатларнинг сиёсий тизимини ўзгартиришни эмас, балки тинчлик ва барқарорликни қадрлайдиган ўнлаб давлатлар бўлади”, деган Мудофаа вазирлиги раҳбари.

КХШТ қандай ташкилот?

КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 423
Рейтинг: 3
Теглар
t
×