КХШТга янги давлатлар аъзо бўлади – Беларусь Мудофаа вазири

Олам

image

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) ривожланади ва унга янги давлатлар киради. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин Беларусь ҳарбий газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ўйлайманки, ташкилот кенгаяди. Тез орада дунё тартиби қандай ўзгаришини кўрамиз, лекин КХШТ ўзининг жанговар тайёргарлигини, тинчликсеварлигини кўрсатди ва менимча, бир неча йилдан кейин у олтита давлат бўлмайди. Бу тажовузкорлик ва бошқа давлатларнинг сиёсий тизимини ўзгартиришни эмас, балки тинчлик ва барқарорликни қадрлайдиган ўнлаб давлатлар бўлади”, дейди Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Вазирнинг сўзларига кўра, КХШТ мамлакатлари учун таҳдид ва чақириқлар доимо ўзгариб туради. 

“Албатта, мен рангли инқилоблар, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдоси, одам савдоси ва биологик таҳдидлар қаергадир йўқолади, деб ўйламайман. Ушбу чақириқлар фонида ташкилот ривожланади, янги таҳдидларга қарши туриши керак бўлган тегишли тузилмалар ва воситаларни белгилайди”, дея қўшимча қилган Виктор Хренин.

КХШТ қандай ташкилот?

КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

641

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг