Путин Маҳмуд Аббосни BRICS саммитига таклиф қилди
Олам
−
26 Август
2528Россия Президенти Владимир Путин Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосни Қозондаги BRICS саммитига таклиф қилди, бироқ Аббоснинг саммитда иштирок этиши ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақда Фаластиннинг Москвадаги элчиси Абдулҳафиз Нофалга таяниб, РИА Новости хабар берди.
“Биз Президент Путиндан Президент Аббосга таклиф олдик. У BRICS саммитида қатнашиш учун таклиф қилинди, лекин у иштирок этадими ёки Бош вазир қатнашадими, кўрамиз”, дейди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат Президентлари ўртасида яхши муносабатлар мавжуд, улар хоҳлаган вақтда учрашувлар ўтказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Хитой раҳбари Си Цзинпин BRICS саммитида иштирок этиши учун Россияга бориши хабар қилинган эди. Маҳмуд Аббос эса 13 августда Москва яқинида жойлашган Ново-Огареводаги қароргоҳида Россия Президенти Владимир Путин билан 3 соат давомида музокара ўтказганди.