Путин Лукашенкони инаугурация билан табрикламади

Олам 5645
image

Россия Президенти Владимир Путин Беларусь Президенти Александр Лукашенкони инаугурация билан табрикламади. Бунга сабаб, у Лукашенкони давлат раҳбари лавозимига сайланганда табриклаб бўлган эди. Бу ҳақда бугун, 24 сентябрь куни Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга айтди

"Россия Президенти Лукашенкони сайловдаги ғалабаси билан телефон орқали ҳам, сўнгра Беларусь Президентининг яқинда Сочига бўлиб ўтган ташрифи пайтида шахсан ўзи ҳам табриклади", деди Песков. Унга кўра, инаугурация билан табриклаш "мажбурий эмас", чунки "табриклар аллақачон бўлган".

Маълумот учун, кеча, 23 сентябрь куни 9 август куни ўтказилган президентлик сайловларида 80,10 фоиз овоз билан ғолиб чиққан Лукашенконинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Европа Иттифоқи эса, Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг инаугурациясини тан олмади. 

Ўтказилган инаугурация маросимидан кейин, мамлакат пойтахти Минск ва бошқа шаҳарларда яна норозилик намойишлари авж олди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 149
Рейтинг: 3
t
×