Путин Ким Чен Инни медаль билан тақдирлади (фото)

Олам 12640
image

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия Президенти Владимир Путин томонидан “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги“ юбилей медали билан тақдирлади. Бу ҳақда КХДРдаги Россия элчихонаси Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

“Россия Федерацияси Президентининг Фармонига биноан КХДР Давлат Кенгаши Раиси Ким Чен Ин КХДРда ҳалок бўлган ва дафн этилган Совет фуқароларининг хотирасини абадийлаштиришга қўшган улкан ҳиссаси учун “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги“ юбилей медали билан тақдирланди“, дейилади элчихона хабарида.

Дипломатик ваколатхонанинг қайд этишича, Россиянинг Шимолий Кореядаги элчиси Александр Мецегора медални КХДР ташқи ишлар вазири Ли Сонг Гвонга топширган. Сўнгра Россия-КХДР ўртасидаги алоқалар ҳақида суҳбатлашилган.

“Улар суҳбат давомида икки мамлакат раҳбарлари томонидан 2019 йил апрель ойида Владивостокда Россия ва Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган келишувларни изчил амалга ошириш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни тасдиқлашди“, дейилади элчихона хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин Россияга биринчи ташрифини 2019 йил апрель ойида амалга оширганди. У ташриф давомида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашган. Сўнгги кунларда КХДР раҳбари ҳақида турли хабарлар тарқалди. Хусусан, ОАВлар унинг вафот этганини маълум қилишган. Лекин оз фурсат ўтиб Ким Чен Ин оммага кўриниш берган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 433
Рейтинг: 3
t
×