Путин хорижликларга фуқаролик бериш бўйича янги фармонни имзолади
Олам
−
04 Январь
10553Россия Президенти Владимир Путин "махсус ҳарбий операция" пайтида мамлакат Қуролли кучлари билан шартнома тузган чет элликларга фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақдаги ҳужжат РФнинг расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги қонунда қайд этилишича, эндиликда Қуролли кучларда ҳарбий хизматни ўташ даврида соғлиғи сабабли, ёш чегарасига етганида, шартнома муддати тугаши билан, шунингдек, ҳарбий ҳолатнинг тугатилиши муносабати билан ҳарбий хизматдан бўшатилган чет элликлар ҳам Россия фуқаролигини олиш учун ариза бериш имкониятига эга бўлади.
Ушбу тоифадаги хорижий фуқароларнинг қариндошлари ҳам мамлакат фуқаролигига қабул қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар Россия фуқаролигини олиш бўйича кучли ўнликка кирган.
LiveБарчаси