Путин Хитойдаги россияликларни ҳарбий самолётда олиб келишни буюрди

Олам 5964
image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг буйруғига асосан Хитойда коронавирус эпидемияси энг куп тарқалган ҳудудлардан россияликларни эвакуация қилиш учун Ҳаво-космик кучларига тегишли бўлган самолётлар жалб этилади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Бугундан бошлаб самолётлар қатнови бошланади.

Пекиндаги Россия элчихонаси Хубей вилоятини зудлик билан тарк этмоқчи бўлган фуқаролар рўйхатини тузилиши ҳақида эълон қилди. Эвакуация қилинган фуқаролар 14 кунлик карантинда бўлади.

Маълумот учун, бугунгача Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлиб, дунёга тарқалган 2019-nCoV вирусидан 259 нафар одам ҳалок бўлди. Дунё бўйича ушбу вирус билан касалланганлар 11943 нафарга етди. Вирус юқтирганларнинг асосий қисми – 11791 нафари Хитойда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 349
Рейтинг: 2.9
t
×