Путин келаси ҳафта Марказий Осиёга келади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин келаси ҳафта Қирғизистонга давлат ташрифи билан боради ва у ерда бошқа тадбирлар қаторида Бишкекда бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) саммитида иштирок этади. Бу ҳақда "Россия-1" телеканалининг “Москва. Кремль. Путин” дастурида хабар қилинди. 

Россия раҳбари бошқа халқаро алоқалар ва телефон орқали суҳбатларни ҳам режалаштирган. Путиннинг келаси ҳафтадаги дастурига 26-28 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ёш олимларнинг 5-конгресси иштирокчилари билан учрашув ҳам киритилган.

КХШТ саммити 27 ноябрь куни бўлиб ўтади. Кун тартибига минтақавий барқарорлик, хавфсизлик идораларини мувофиқлаштириш, террористик ва экстремистик таҳдидларни зарарсизлантиришнинг янги ёндашувлари масалалари киритилган. Иштирокчилар ташкилотнинг ўтган йилги фаолиятини сарҳисоб қиладилар ва халқаро ва минтақавий вазиятни кўриб чиқадилар. 

Йиғилишнинг асосий ҳужжати Коллектив хавфсизлик кенгаши декларацияси бўлади. Унда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувлар, шунингдек, КХШТ масъулияти соҳасидаги мавжуд хавфларни баҳолаш қайд этилади. 

Путин охирги марта Қирғизистонга 2023 йил октябрь ойида ташриф буюрган, у МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этган ва республика Президенти Садир Жапаров билан музокаралар олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Қирғизистон КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг