Путин Қозондаги турнирнинг очилишига Лукашенкони ҳам таклиф қилди
Олам
−
21 Февраль
9453Россия Президенти Владимир Путин Беларусь фуқароси Александр Лукашенкони ҳам Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Келажак ўйинлари” турнирининг очилиш маросимига таклиф қилган. Бу ҳақда Лукашенконинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Лукашенко аллақачон амалий ташриф билан Россия Федерациясига жўнаб кетган.
“Лукашенко Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Қозондаги "Келажак ўйинлари" юқори технологиялар бўйича халқаро турнирнинг очилиш маросимида иштирок этади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Россия Федерациясида илк бор ташкил этилаётган ва 21 февраль – 3 март кунлари бўлиб ўтадиган “Келажак Ўйинлари” спортнинг анъанавий турлари, илмий ишланмалар ва рақамли технологияларни ўзида мужассам этган мусобақадир. Ушбу йирик спорт тадбирида 107 та мамлакатдан 227 та жамоа, шу жумладан Ўзбекистон спортчилари иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам мазкур тадбирда қатнашиш учун Қозонга бориши маълум бўлганди.
LiveБарчаси