Путин “Қодиров ордени” билан мукофотланди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Президент Владимир Путинни “Қодиров ордени” билан тақдирланди. Ушбу орден 2007 йилда таъсис этилган бўлиб, Чеченистон Республикасидаги энг олий мукофот ҳисобланади.

"Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путинга ҳозиргина Чеченистон Республикасининг олий мукофоти – Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги биринчи орден берилди. Бу тўғридаги фармон 2007 йилда имзоланган эди, уни топшириш учун қулай имконият бўлмаган эди”, деб ёзади Қодиров Telegram’даги ўз каналида.

Шунингдек, Қодиров мукофот Чеченистон аҳолисининг миннатдорчилиги рамзи эканини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодировга Қуръонни ёқиб юборган шахсни калтаклагани учун Чеченистон қаҳрамони унвони берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Рамзан Қодиров Чеченистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made