Путин – қирол, Россия – монархия бўладими?
Олам
−
10 Март 2020
15025Россия Давлат Думаси депутати Валентина Терешкова Президентлик муддатининг чекланишни бекор қилиш ва амалдаги давлат раҳбарига ушбу лавозимга қайта сайланишга рухсат беришни таклиф қилди. Бу ҳақда бугун, 10 март куни ТАСС ахборот агентлиги ёзмоқда.
Депутат бундай конституциявий нормани мамлакат ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам "барқарорлик кафолати" деб атади.
Давлат думасидаги "Единая Россия" фракцияси Терешкованинг президентлик муддати билан боғлиқ конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шу билан бирга, Россия Президенти Владимир Путин Конституцияга келгуси сайловларда қатнашишга қўйилган чекловларни олиб ташлаш мумкин деб ҳисоблайди. Аммо Конституциявий суд буни кўриб чиқиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Россияда жорий йилнинг 22 апрель куни Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича бутунроссия референдуми ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь