“Путин фақат сизни эшитишни хоҳлар”. Италия Бош вазири Байденга маслаҳат берди
Олам
−
20 Май 2022
9078Италия Бош вазири Марио Драги яқинда Вашингтонга ташрифи чоғида АҚШ Президенти Жо Байденга Украина бўйича келишувга эришиш учун Россия етакчиси Владимир Путинга қўнғироқ қилишни маслаҳат берган. Бу ҳақда Драгининг ўзи маълум қилди.
“Ўтган ҳафта Вашингтонда бўлганимда ва Байден билан гаплашганимда, Путин, эҳтимол, фақат унинг сўзларини эшитишни хоҳлашини айтдим. Шунинг учун мен унга Путинга қўнғироқ қилишни айтдим. Айтишим керакки, бу маслаҳат муваффақиятли бўлди. Чунки бир кундан кейин у эмас, лекин Америка Мудофаа вазири Россия Мудофаа вазири билан гаплашди”, деган Драги Италия шимолидаги Верона провинциясидаги мактаб ўқувчилари билан суҳбатда.
Драгининг айтишича, у хат олган, хат муаллифи вазирни русларни “нафақат Россия фуқаролари, балки дунё фуқаролари” сифатида кўришга ундаган. Шу муносабат билан у Россия Федерацияси фуқароларини душман ва айбдор деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини айтган.
“Улар душман эмас, тинчлик ҳақида гапирганда буни ёдда тутиш керак”, деган Италия Бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, Италия ҳукумати Украинадаги урушни тугатиш режасини тайёрлаганди.
LiveБарчаси