Путин эртага Туркияга боради
Олам
−
07 Январь 2020
6193Россия Федерацияси Президенти Вламир Путин Туркияга боради. Ташриф эртага, 8 январь кунига режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбул шаҳрида барпо этилган “Турк оқими” газ қувурини ишга тушириш маросимида иштирок этадилар.
Мазкур газ қувури орқали Россия гази Европага етказиб берилади. Ушбу лойиҳа икки линиядан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 15,75 миллиард кубометр табиий газни ташишга қодир.
Шунингдек, Путиннинг ташрифи доирасида икки мамлакат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Унда Россия-Туркия муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, халқаро аҳамиятга молик муаммолар, жумладан Сурия ва Ливиядаги вазият муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Туркия Парламенти Ливияга ҳарбийлар жўнатишни маъқулловчи қонунни имзолади ва Президент Эрдўған Ливияга ҳарбийларни киритиш бошланганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь