Путин Эрдўған билан Ливиядаги инқирозли вазиятни муҳокама қилди
Олам
−
19 Август 2020
4259Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки мамлакат раҳбарларининг мулоқотида асосий эътибор Ливия инқирози муаммоларига қаратилган. Берлиндаги конференция қарорлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясига мувофиқ урушаётган томонларнинг барқарор сулҳга эришиш ва тўғридан-тўғри музокараларни бошлаши зарурлиги таъкидланган.
Суриядаги вазият терроризмга қарши курашда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга урғу берилган ҳолда муҳокама қилинган.
Идлиб декорацияси зонаси бўйича Россия-Туркия келишувларини, биринчи навбатда, Москва шаҳрида 2018 йил 5 мартда Сочи меморандумига қўшимча равишда қабул қилинган қўшимча протоколни бажариш манфаатларида келгусида мувофиқлаштириш тўғрисида келишиб олингани айтилмоқда.
Суҳбат чоғида бошқа долзарб халқаро муаммолар, хусусан Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш масалалари муҳокама қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь