Путин дунёни кимлар бошқаришини айтди

Жамият

image

Кимки жаҳон технологиялари ва билимлари “мусобақасида” етакчига айланса, у дунёни бошқаради. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин фан ва таълим бўйича кенгашда айтиб ўтди.

“Биз дунё бўйлаб технология ва билимлар учун глобал рақобат жадал ривожланиб бораётганини кўриб турибмиз ва ким бунда етакчилик қилса, у бутун инсониятнинг кейинги ривожланишини белгилаши аниқ”, дейди давлат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, илмий ва технологик суверенитет Россиянинг бугуни ва келажаги масаласидир. Шунингдек, унда илм-фан соҳасида етакчилар қаторида бўлиш учун ҳамма нарса етарли.

Путин Россия Ҳукуматига илм-фанни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ёндашувини тубдан ўзгартириб, илмий-техникавий ривожланишнинг янги давлат дастурини тайёрлашни буюрган. Шу билан бирга, Президент таъкидлашича, ҳарбий-саноат мажмуаси соҳасида энг мураккаб технологик лойиҳаларни ташкил этиш тажрибасини ҳисобга олиш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3379

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг