Путин дунёда кўп қутблилик тенденцияси кучайишини айтди

Олам

image

Бугун, 20 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин кўп қутблилик глобал тенденцияси кучайиши ва бу тенденцияга амал қилмаганлар ютқазишини айтди. Бу ҳақда у маҳаллий ўзини ўзи бошқариш кенгаши йиғилишида гапирди.

“Дунёда кўп қутблилик тенденцияси ривожланиши муқаррар. У фақат кучаяди. Буни тушунмаган ва бу тенденцияга эргашмайдиганлар эса ютқазади. Бу ҳақиқат мутлақо аниқ. Бу қуёш чиқиши каби равшан. Бу борада ҳеч нарса қилиб бўлмайди”, дейди Путин.

Шу билан бирга, Россия раҳбари мамлакат ўз йўлини танлаб, муносиб натижаларга эришаётганини таъкидлаган.

“Биз ўз йўлимиздан кетяпмиз ва яхши натижалар кўрсатмоқдамиз. Бизнинг вазифамиз бу олға ҳаракатни кучайтиришдир”, дея таъкидлаган Россия Президенти.

Шунингдек, Путин ҳозирда россияпараст кучлар назорати остидаги “Донецк халқ республикаси” ва “Луганск халқ республикаси” ҳамда Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятлари кўп йиллар давомида Россия билан бирга бўлиш ҳуқуқи учун уруш олиб борганини иддао қилган.

“Кўп йиллар давомида улар Россиядан фарқли равишда, минтақавий ва шаҳар ҳокимиятининг мутлақо бошқача шароитларида яшадилар”, деган Путин.

Россия Федерацияси Президенти муниципал масъулларга “янги ҳудудлар”дан келган ҳамкасбларига илиқлик ва ғамхўрлик билан ёрдам беришни буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг