Путин буюк бузғунчи — Клинтон Россия-АҚШ саммити ҳақида фикр билдирди 

Олам 9137
image

АҚШнинг собиқ Давлат котиби ва президентликка собиқ номзод Ҳиллари Клинтон MSNBC телеканалига берган интервьюсида Россия раҳбари Владимир Путиннинг Президент Жо Байден билан учрашув вақтидаги хатти-ҳаракатига изоҳ берди.  

“Путин буюк бузғунчи, унинг аниқ вазифаси бор — биринчи навбатда АҚШда демократияни бузиш. Президент Байден айтганидек, биз автократия ва демократия ўртасида кураш олиб боряпмиз”, деган Клинтон. 

Унинг сўзларига кўра, Путиннинг сўнгги тўрт йилдаги стратегиясида АҚШни “масхаралаш” ва “кузатиш” мавжуд бўлиб, бунга чек қўйиш керак. Унинг фикрича, музокаралар асосида тузилган битимлар ҳар доим ҳам ҳақиқий ютуқларни англатмаслиги мумкин. Клинтон Путин билан мулоқотдаги “доимий қийинчилик”га ишора қилган. 

“Сиз АҚШ манфаатига мос келадиган нарса ҳақида музокара олиб борганингизда ҳам, у барбод қилишни давом эттиради ва том маънода бизнинг ҳаётимизни қийинлаштирмоқчи бўлади”, деб тушунтирган Клинтон. 

Клинтон, шунингдек, Путиннинг 2016 йил Мексикада бўлиб ўтган G20 саммити доирасида АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама билан музокараларни 45 дақиқага кечиктирганини эслаган — у ўша пайтда Россия етакчиси “қасддан вазиятни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилганига” амин. Клинтон бу сафар Путин бундай имкониятга эга бўлмаганини таъкидлаган. 

Маълумот ўрнида, 16 июнь куни Байден Россия Президенти Владимир Путин билан Женевада учрашди. Музокаралар икки қисмдан иборат бўлди: тор ва кенгайтирилган таркибда. Умуман олганда, учрашув тахминан 4,5 соат давом этди. Шундан сўнг, алоҳида матбуот анжуманлари бўлиб ўтди: журналистлар билан биринчи Россия раҳбари, сўнг Америка раҳбари суҳбатлашди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 388
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×