Путин безовта. У коронавирусга қарши кураш давом этаётганини эслатди
Олам
−
28 Сентябрь 2020
15123Россия Президенти Владимир Путин COVID-19 пандемияси сабаб кенг кўламли тақиқловлар қайта тикланмаслиги учун халқини коронавирус билан боғлиқ чеклов чораларига қатъий риоя қилишга чақирди. У кенг кўламли тақиқловлар иқтисодиётга сезиларл зарар беришини таъкидлаган.
“Бугун биз ушбу хавфли касаллик ҳақида бир неча ой аввалгидан кўра кўпроқ нарсани биламиз. Қандай ҳаракат қилишни, профилактикани қандай амалга оширишни биламиз. Энди баҳордагидек аҳвол бўлмаслиги учун инфекциянинг тарқалишига қарши умумий ҳаракатларимизнинг натижаси ҳар биримизга боғлиқ”, деган Путин Россия Давлат кенгаши раёсати йиғилишида.
Президент пандемияси билан кураш давом этаётганини қўшимча қилди.
“Ҳеч қандай ҳолатда ҳам бўшашиш, юшёрликни йўқотиш йўл қўйиб бўлмайди. Ҳозир мен барча фуқароларимизга яна бир мурожаат қилмоқчиман: қадрли дўстларим хавф сақланиб қоляпти. Сиздан шуни ёдда сақлашни, ўзингиз ва атрофингиздагилар учун максимал даражада масъулиятли бўлишни сўрайман”, деган Путин.
РФ Президенти фуқароларидан шифокорларнинг барча тавсияларини бажаришни сўраган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15