Путин Байден билан учрашиши мумкин. Томонлар музокарага киришди
Олам
−
19 Апрель 2021
7144АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ва Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев бугун, 19 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда Президентлар Владимир Путин ва Жо Байден учрашувини муҳокама қилди. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг расмий вакили Эмили Хорн маълум қилди.
“Салливан ва Патрушев АҚШ ҳамда Россия Президентларининг саммити истиқболларини муҳокама қилди ва алоқада бўлишга келишиб олди”, дейди Хорн.
Шунингдек, Хорн томонлар “икки томонлама муносабатларнинг қатор масалаларини, шунингдек минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилганини” таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Жо Байден 13 апрель куни Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, унга учинчи давлатда олий даражадаги учрашув ўтказишни таклиф қилганди.
Шу вақтгача, Финляндия, Австрия, Исландия ва Чехия давлатлари Байден ва Путин ўртасидаги учрашув учун мезбонлик қилишни таклиф қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь