Путин Алиев билан энергетика масаласини муҳокама қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин озарбайжонлик мавқедоши Илҳом Алиев билан кеча, 14 февраль куни телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, жумладан, энергетика ва транспорт соҳасидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилинган. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

“Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, энергетика ва транспорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди”, дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари Жанубий Кавказдаги вазиятни муҳокама қилиб, Озарбайжон-Арманистон чегарасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича изчил қадамлар муҳимлигини таъкидлаган.  

“Шу нуқтаи назардан, Россия, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тегишли келишувларнинг барча тўпламини энг юқори даражада сўзсиз амалга ошириш кайфияти тасдиқланди”, дея таъкидлади Кремль матбуот хизмати. 

Россия бир неча бор Баку ва Ереван ўртасидаги вазиятни ҳал қилишда воситачи сифатида иштирок этган, жумладан, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг музокараларига мезбонлик қилган. Москва воситачилигида 2020 йил ноябрь ойида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида баёнот қабул қилинди. 2021 йил январь ойида эса Кремлда уч томонлама учрашувдан сўнг Қорабоғдаги янги инфратузилма лойиҳалари бўйича қўшма баёнот имзоланди. Бироқ, бу ҳужжатлар амалда кўп ҳолларда ишламай келади, Баку ва Ереван бир-бирини уч томонлама келишувларни бажармасликда айблайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг