АҚШ ўргимчакнинг ўзгинаси – Путиннинг ҳасратидан чанг чиқди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин АҚШни бутун дунёни ўз тўрига тортмоқчи бўлган ўргимчакка қиёслади. Унинг билдиришича, айни пайтда Вашингтон Украинада ўзи алдаган одамлардан ўз мақсадларига эришиш учун фойдаланмоқда. У бу ҳақда кеча, 30 октябрь куни Доғистондаги вазиятга бағишланган йиғилишда сўз очган. 

“Ёвузликнинг илдизи қаерда эканлигини, бу ўргимчак қаердалигини, бутун сайёрани, бутун дунёни ўз тўрига тортиб олишга ҳаракат қилаётган ва жанг майдонида бизнинг стратегик мағлубиятимизга эришмоқчи бўлган одам бугунги Украина ҳудудида ўнлаб йиллар давомида ўзи томонидан алданган одамлардан фойдаланаётганини билишингиз ва тушунишингиз керак”, дейди Путин. 

У, шунингдек, АҚШдаги ҳукмрон элита ва уларнинг йўлдошлари Украина, Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардаги можаролардан фойда кўраётганини айтган.  

Путиннинг билдиришича, бу актёрлар дунёдаги кўплаб можаролар – Афғонистон, Ироқ, Суриядаги ва Яқин Шарқдаги ҳозирги кескинлашувлар ортида турибди. 

“Ҳақиқат шундаки, Россия қанчалик кучли бўлса, жамиятимиз шунчалик жипслашган бўлса, биз ўз миллий манфаатларимизни ҳам, Ғарбнинг неоколониализм сиёсати қурбонига айланган халқлар манфаатларини ҳам шунчалик самарали ҳимоя қила оламиз”, дейди Россия Президенти.

Путиннинг фикрича, АҚШга Муқаддас заминда тинчлик керак эмас. Уларга Яқин Шарқда доимий тартибсизлик керак. 

“Шунинг учун улар Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни, қон тўкилишини тўхтатишни талаб қилаётган ва инқирозни ҳал қилишга реал ҳисса қўшишга тайёр ва бунда паразитлик қилмаётган давлатларни ҳар томонлама обрўсизлантиришади”, деб тушунтирган Путин. 

У Ғарбнинг Яқин Шарқдаги вазият бўйича БМТ позициясига қарши ҳужумларига эътибор қаратди.  

“Ҳаттоки, жаҳон ҳамжамиятининг аниқ ифодаланган позицияси бўлган БМТ ҳам ҳужумлар, ҳақиқий таъқиблар ва обрўсизлантиришга уринишларга дучор бўлмоқда”, дейди Россия раҳбари. 

Президент АҚШ Россиянинг глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишда, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солишдаги иштирокидан қониқмаслигини билдирди.

"Кимдир уларнинг буйруғига биноан иш тутмаса ёки гапирса, улар умуман хурсанд бўлмайдилар. Улар фақат ўзларининг эксклюзивлигига, уларга ҳамма нарса рухсат этилганига ишонишади", дея хулоса қилган Путин АҚШ ҳақидаги фикрларига. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг