Путин АҚШ ва иттифоқчилари Афғонистонни шошилинч тарк этганига муносабат билдирди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Афғонистондаги Ғарб давлатлари ҳарбий коалициясининг Афғонистондан чиқарилишини “юмшоқ қилиб айтганда, шошилиш” деб баҳолади.

Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммитида видеоалоқа орқади иштирок этиб, ташкилот мажбуриятидаги ва унинг аъзолари чегараси ортидаги вазиятни шунчаки беқарор эмас, балки жиддий таҳдидларни юзага келтирувчи, дея баҳолаган.

“АҚШ ва иттифоқчилари қўшинларининг Афғонистондан шошилинч равишда олиб чиқиши ва унинг ортидан толиблар ҳокимиятга келганидан сўнг, КХШТнинг навбатдан ташқари саммитида биз мамлакатдаги вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ хавфлар ҳақида фикр алмашдик. Ўша пайтда ҳамма ҳозирги шароитда КХШТга аъзо давлатлар яқин мувофиқлаштириш ва бирлашиш ҳар қачонгидан ҳам зарур дегн хулосага келди”, дейди Путин.

Россия етакчиси томонлар ташкилотга аъзо давлатларда хавфсизликни таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун ҳар қандай вақтда КХШТ мудофаа ва сиёсий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тайёр бўлиши зарурлигига келишиб олганини эслатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

665

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг