Путин АҚШ билан музокаралар ўтказиш шартини айтди
Олам
−
29 Февраль
14110Россия АҚШ билан стратегик барқарорликка доир масалалар бўйича мулоқотга тайёр, бироқ унда Россия манфаатлари ҳисобга олинган бўлиши шарт. Бу ҳақда Президент Владимир Путин Федерал Мажлисга мурожаати чоғида маълум қилди.
“Агар сиз бутун сайёрамиз учун муҳим бўлган хавфсизлик ва барқарорликнинг масъулиятли масалаларини муҳокама қилмоқчи бўлсангиз, буни фақат битта комплексда, табиийки, миллий манфаатларимизга дахлдор бўлган ва Россия хавфсизлигига таъсир қиладиган барча жиҳатларни ўз ичига олган ҳолда амалга оширишингиз керак”, дейди Путин.
Президент АҚШнинг Россияни мағлуб этишга уринишлари давом этаётган бир шароитда стратегик барқарорлик бўйича мулоқотни иккиюзламачилик деб атади.
“Лекин ҳамма мени тўғри тушуниши учун шуни таъкидламоқчиманки, бу ҳолатда биз ҳукмрон доиралари бизга қарши очиқ душманона ҳаракатлар олиб бораётган давлат билан иш тутяпмиз. Улар биз билан стратегик барқарорлик масалаларини жиддий муҳокама қилмоқчими ва бир вақтнинг ўзида Россияни, улар айтганидек, жанг майдонида стратегик мағлубиятга учратмоқчими?” дейди Путин.
LiveБарчаси