Путин Абэга муносабатлар ҳақида гапирди
Олам
−
05 Сентябрь 2019
3858Россия ва Япония ўртасидаги муносабатлар барқарор ва жадал ривожланмоқда, икки мамлакат ўртасида эришилган келишувлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум доирасида Япония бош вазири Синдзо Aбэ билан учрашувда айтиб ўтди, дея хабар беради ТАСС.
"Бизнинг кўплаб ташаббусларимиз амалга оширилмоқда, икки томонлама муносабатлар барқарор ва жадал ривожланмоқда", деди Путин. У Aбэ билан келишувлари, шу жумладан Осакадаги G20 саммитида эришилган келишувлар амалга оширилаётганини қўшимча қилди.
"Бугун, албатта, биз нафақат ўзимизнинг вазиятимизни муҳокама қиламиз, балки икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги кейинги қадамларни ҳам белгилаб оламиз", деб давом этди Путин.
Россия Президенти Шарқий иқтисодий форумда япон делегациясининг вакиллик таркибини қайд этди: 500 дан ортиқ япон расмийлари ва бизнес вакиллари.
"Биз мунтазам равишда йиғилиб турамиз, мулоқотни давом эттириш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз. Бундан жуда мамнунмиз, чунки бу икки томонлама муносабатларимизни ривожлантиришга ҳисса қўшади", деди Путин Aбэга.
"Ўрмон ёнғинлари муносабати билан сиз Красноярск ўлкаси ва Иркуцк вилояти аҳолисига билдирган ҳамдардлик сўзларингиз учун самимий миннатдорчилик билдирмоқчиман", деди Путин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь