Путин 70 ёшга тўлган Лукашенкони орден билан тақдирлади 

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Беларусь резиденти Александр Лукашенкони муқаддас ҳаворий Андрей Первозванный ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Лукашенко Россия ва Беларусь ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги улкан хизматлари учун, шунингдек, Россия ва Беларусь халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдаги хизматлари ва Иттифоқ давлатини ташкил этиш ва самарали фаолиятига қўшган шахсий ҳиссаси учун тақдирланган.

Кремлниниг таъкидлашича, Путин ва Лукашенко икки раҳбар кучли дўстлик билан боғланган, улар тез-тез учрашади, мунтазам равишда қўнғироқлашади.

Путин Лукашенкони табриклаб, телеграмма ҳам юборган ва унда мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб, уни доно сиёсатчи деб атаган.

Маълумот учун, Александр Лукашенко 1954 йилда туғилган. Бугун, 30 август куни у 70 ёшга тўлди. Лукашенко 1994 йилнинг июлидан бери Беларусни бошқариб келмоқда.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Путин Лукашенко орден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made