Путин ҳақидаги баннери учун эстониялик Россияда сиртдан ҳибсга олинди
Олам
−
20 Январь
4915Москванинг Басманний туман суди Эстониянинг Нарва музейи директори Мария Сморжевских-Смирновани сиртдан ҳибсга олди. Бу ҳақда “Медиазона” хабар берди.
Маълум қилинишича, Сморжевских-Смирновага нисбатан сиёсий сабабларга кўра Россия ҳарбийлари ҳақидаги “сохта маълумотларни тарқатиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
“Айбловнинг моҳияти ҳақида ҳозиргача ҳеч нарса маълум эмас”, дейилади хабарда.
Сморжевских-Смирнова 2024 йилнинг ёзидан буён Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилган.
Нарва музейи Эстониянинг Россия билан чегарадош Нарва шаҳридаги ўрта аср қалъасида жойлашган. Сўнгги икки йил давомида, 9 май куни унинг деворига қон доғлари бўлган “Путин - уруш жиноятчиси” баннери осиб қўйилган эди. У Россия томонидан Ивангородда дарёнинг нариги томонида кўриниб турарди. Россия чегарачилари плакатни олиб ташлашни талаб қилган, бироқ Эстония ҳукумати буни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Новосибирск шаҳри Калинин туман суди томонидан Тожикистон фуқароси Далержон Очилов Россия Қуролли кучлари ҳақидаги гаплари учун судланиб, унга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Суд ҳукмига кўра, у Россия Федерацияси Қуролли кучлари ҳақида ёлғон маълумотларни ошкора тарқатгани (Жиноят кодекси 2073-моддаси 2-қисми “д” банди) ва безорилик (213-модда 1-қисми “б” банди) учун 7 йил озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга икки йил давомида интернетда Россия Қуролли кучлари ҳақида маълумотлар тарқатиш тақиқланган.
LiveБарчаси