Пулдаги вирусни уй шароитида қандай қилиб йўқ қилса бўлади?

Саломатлик

image

COVID-19 вируси бир мунча вақт турли хил нарсаларда, шу жумладан, банкноталарда сақланиб туриши мумкин. Уй шароитида уларни қандай зарарсизлантириш мумкинлиги ҳақида эксперт Роман Леонов “Sputnik” радиосига сўзлаб берди

“Пандемия даврида харидлар учун контактсиз тўлов усулларидан фойдаланиш афзалроқ. Бу инфекцияни векселлар орқали юқтириш хавфини камайтиради”, деди Роман Леонов. 

"Билишимча, хитойликлар ўз Марказий банкининг баъзи базаларида юанни зарарсизлантиришади. Россияда ҳам худди шу нарсани қилишади. Марказий банкда улар маълум даражада дезинфекция қилинади. Кейин векселлар ўша ерда бир неча кун сақланади. Адашмасам улар тахминан 25 кун давомида сақланади. Бу даврда вирусологларнинг фикрига кўра, қоғоздаги вирус ўлади", дея изоҳ берди мутахассис.

Леоновнинг маълум қилишича,  банкноталарни уйда дезинфекция қилиш мумкин. Бунинг учун одамга тиббий спирт, пуркагич шишаси ва вақт керак бўлади.

“Пулларни дазмоллашдан фойда йўқ, чунки бу нарса қоғозни мўрт ва синувчан қилади. Пуллардаги вируслардан чўчиётган бўлсангиз, унда унга спирт пурканг ва 10 дақиқа кутинг. Шунда улардаги микроблар, бактериялар ва вирусларнинг барчаси ўлади", дея маслаҳат берди Роман Леонов.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус банкнота

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг