ПСЖнинг “хўжайини” Неймарнинг “думини тугмоқчи”

Спорт 9341
image

Франция терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж жамоаси раҳбариятидан бразилиялик футболчи Неймар Жуниорни сотишни сўрамоқда. Бу ҳақда  “Get French Football News” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ўтган мавсум охиридан буён Мбаппе ПСЖ раҳбариятидан бразилияликдан қутулишни талаб қилмоқда. Сўнгги йилларда футболчилар ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ёмонлашган. 

Қайд этилишича, Килиан Мбаппенинг Неймарни сотишга кўндиришга уринишларидан бразилияликнинг ўзи ҳам хабар топган. Айнан, шу сабабли футболчилар ўртасидаги муносабат кескин ёмонлашган. Мбаппе сўнгги йилларда Неймардан кўп нарсани ўрганганига ишонади, аммо энди у Лионель Мессидан ўрганишни афзал кўрмоқда.

Маълумот учун, Франция чемпионатининг 2-тур учрашувида ПСЖ ўз майдонида “Монпелье”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи бўлим ўрталарида Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ушбу учрашувда 23 ёшли футболчи етарли даражада ўзини кўрсатмади ва иштиёқсиз ҳаракат қилди. Буни англаган ПСЖ мухлислари Мбаппега нисбатан кескин танқидий фикрлар билдирган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 602
Рейтинг: 3
t
×