ПСЖдаги фаолиятим билан “Олтин тўп”га ҳақли эдим – Неймар

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси ва “Ал-Ҳилол” клуби вингери Неймар ПСЖдаги фаолияти билан “Олтин тўп” олиши мумкинлиги ҳақида гапирди ва Ромарионинг гапларига жавоб берди.

“Фаолиятимнинг энг юқори чўққиси ПСЖда бўлган. Менимча, Париждаги ўйиним билан “Олтин тўп”га ҳақли эдим. Аммо энг катта муаммо бу жароҳатлар, улар мени тинч қўймади. Шубҳасиз, ҳар бир футболчи “Олтин тўп”ни қўлга киртишни хоҳлайди. Лекин бу соврин менда йўқ дегани, умримнинг якуни деганимас”, дейди Неймар.

Маълумот ўрнида, бразилиялик футболчи 2017 йилдан 2023 йилга қадар ПСЖда фаолият олиб борган. Парижликлар сафида умумий 112 та ўйинда 82 та гол уришга муваффақ бўлган. Шунингдек, Неймар “Барселона”дан ПСЖга бонуслар билан ҳисоблаганда 222 миллион еврога ўтган ва футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланган эди. 2023 йилда у Саудяининг энг совриндор клуби “Ал-Ҳилол” билан шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 январь куни Бразилия футболи афсонаси Ромарио терма жамоанинг Неймарсиз Жаҳон чемпиони бўлолмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ Олтин тўп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг