Бразилия фақат Неймар билангина Жаҳон чемпиони бўла олади – Ромарио
Спорт
−
13:23
586Бразилия футболи афсонаси ва мамлакат сиёсатчиси Ромарио Неймарсиз Бразилия Жаҳон чемпиони бўла олмаслигини айтди.
“Бразилия фақат Неймар билангина кейинги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятига эга. Бразилия 1962 йилда Гарринча, 1970 йилла Пеле, 1994 йилда Ромарио ва 2002 йилла Роналдо учун ўйнаган. 2026 йилда агар терма жамоа Неймар учун ўйнамаса, кубокни қўлга кирита олмайди”, дейди Ромарио.
Маълумот ўрнида, 32 ёшли Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини 2010 йилда бошлаган ва ҳозирга қадар 128 та ўйин ўтказиб, 79 та гол уришга муваффақ бўлди. Айни дамга келиб, у оғир жароҳат сабаб, узоқ муддатга сафдан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Неймар АҚШ чемпионати вакили билан музокаралар бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь