ПСЖда кетишлар мавсуми давом этади. Навбат бош мураббийга келди

Спорт

image

ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье жорий мавсум якунида ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, парижликларнинг жорий мавсумдаги сўнгги “Клермон”га қарши ўйини франциялик мутахассис учун жамоадаги охиргиси бўлади. Клуб яқин кунларда Галтье билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилади.

Тез орада ПСЖ янги мураббий топиш жараёнини тезлаштиради.

Галтьенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. ПСЖнинг 56 ёшли мутахассиси қўл остида жамоа Франция чемпионати, Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига чиқди.

ПСЖ бугун, 3 июнь куни мавсумдаги сўнгги ўйинини ўтказади. Парижликлар Франция чемпионатининг 38-турида “Клермон” билан ўйнайди, учрашув Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Кристоф Галтье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг