ПСЖ юлдузи жиддий жароҳат олди

Спорт

image

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Хвича Кварацхелия тўпиғидан олган жароҳати сабаб февраль ойининг ўрталарига қадар майдонга туша олмайди. Бу ҳақда “Le Parisien” нашри хабар берди.

Кеча, 29 январь куни Чемпионлар лигаси асосий босқичининг саккизинчи туридаги сўнгги учрашувда ПСЖ ўз майдонида Англиянинг “Ньюкасл” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Мазкур баҳснинг 22-дақиқасида Кварацхелия жароҳат олиб, тиббиёт ходимлари ёрдамда майдонни тарк этди.

Нашрнинг маълум қилишича, дастлабки хавотирларга қарамай, ўтказилган текширувлар футболчининг тўпиғида синиш йўқлигини кўрсатган. Шунга қарамай, грузиялик ҳужумчи Франция чемпионатининг камида тўртта ўйинини ўтказиб юбориши кутилмоқда. Унинг Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги иштироки эса ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли Хвича Кварацхелия 2025 йил январь ойида ПСЖ сафига қўшилган. У жамоа билан Чемпионлар лигаси, Франция чемпионати, Франция кубоги ва Франция Суперкубогида ғолиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

жароҳат Хвича Кварацхелия “Пари Сен-Жермен”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг