ПСЖ юлдузи одам савдосида айбланмоқда

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳимоячиси Люка Эрнандес ва унинг рафиқаси Викторию Триай одам савдоси ҳамда ноқонуний меҳнатдан фойдаланишда айбланмоқда. Бу ҳақда “Paris Match” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, колумбиялик бир оила – ота, она ва уч нафар фарзанд 2024 йил сентябридан 2025 йил ноябригача қонуний мақомсиз футболчи ва унинг рафиқаси учун ишлаган. Улар уй хизматчиси, ошпаз ва энага вазифаларини бажаргани айтилмоқда.

Оила адвокатининг сўзларига кўра, Люка Эрнандес меҳнат шартномаларини 2025 йил октябрь ойида тузишга рози бўлган. Бу ҳужжатлар хизматчи Мери ва унинг онаси футболчининг рафиқаси билан юзага келган жиддий жанжалдан сўнг ишдан бўшатилганидан кейин расмийлаштирилган. Мери шунингдек, иш давомида босим ва таҳдидлар бўлганини айтмоқда.

“Агар кетсанг, ҳеч ким бўлолмайсан, бошқа иш тополмайсан, деб айтишарди. Сўнгги кунларда эса “Кета олмайсан, бу ерда қолишинг керак, жадвалинг кунига 24 соат” деб бақиришди”,  дейди жабрланувчи.

Хабарларга кўра, 2025 йилнинг ноябрь ойидан буён ушбу оила Эрнандеслар хонадонида ишламаяпти, бироқ босим давом этган. Мерининг сўзларига кўра, ишдан бўшатилган пайтда унга: “Сени Колумбияга қайтариб юбораман”, деган таҳдид ҳам қилинган.

“Биз эксплуатация қилиндик ва хўрланиб, лойиқ бўлганимиздан анча кам ҳақ олдик. Муҳожирлар ва уларнинг оилаларидан фойдаланишади, қонунийлаштиришни ваъда қилиб, ҳеч қачон ваъдаларини бажармайдилар ва бизга қул каби муносабатда бўладилар”,  дея таъкидлайди Мери.

“Люка Эрнандес ушбу оилани иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан тўлиқ қарам ҳолатда ушлаб турган, айрим вазиятларда бу ҳолатлар замонавий қулликни эслатади”, дейди оиланинг адвокати Лола Дюбуа.

Ҳозирда колумбиялик оила жуфтликка қарши расмий шикоят аризасини топширган. Ариза ҳозирда Версаль прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси ПСЖ Люка Эрнандес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг