ПСЖ президенти Неймар трансфери бўйича “Барселона”га хат ёзгани маълум бўлди

Спорт 16356
image

Аввалроқ, бразилиялик ҳужумчи Неймар ПСЖ билан шартномасини 2025 йилгача узайтиргани ҳақида хабар бергандик. 

Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси келаси йилнинг 30 июнида ўз ниҳоясига етади. 

Бундан аввал "Барселона" Неймарни қайтариш ҳақида ўйлаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. 

Таъкидланишича, "Пари Сен-Жермен" президенти Носир Ал-Хелайфи Каталония клубига ҳужумчини тинч қўйишини илтимос қилиб хат юборган. 

Жорий мавсумда Неймар барча турнирларда 27 учрашувда майдонга тушди ва 15 та гол урди. 

Маълумот ўрнида, форвард 2017 йилда Париж клубига келиб қўшилган. Бунгача у Каталониянинг "Барселона" жамоасида ўйнаган ва унинг трансфери рекорд даражада, 222 миллион еврони ташкил қилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1003
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×