ПСЖ португалиялик футболчини ижарага олди
Спорт
−
08 Август 2023
1751Франциянинг ПСЖ клуби португалиялик футболчи Гонсало Рамушни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Париж клуби португалиялик футболчини “Бенфика”дан сотиб олиш имконияти билан ижарага олган. ПСЖ Рамуш учун Лиссабон клубига 65+15 миллион евро тўлайди. Гонсалонинг ПСЖ билан битими кейинги йил ёзигача мўлжалланган.
Қайд этилишича, “Бенфика” футболчини қайтариб сотиб олишга мажбур эмас, лекин шартномага кўра, Португалия жамоаси хоҳласа, Рамушни ортга қайтариши мумкин.
Португалия лигасининг ўтган мавсумида Рамуш 30 ўйинда 19 та гол урди. “Transfermarkt”га кўра, 22 ёшли ҳужумчининг қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.