ПСЖ Неймарга нарх белгилади
Спорт
−
10 Август 2023 3922 1 дақиқа
Франциянинг ПСЖ клуби бразилиялик ҳужумчи Неймарни камида 150 миллион еврога сотишга тайёр. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, Неймар ПСЖни тарк этмоқчи, бироқ Франция клуби футболчининг эҳтимолий трансфери учун молиявий имтиёзлар бермоқчи эмас. Шу билан бирга, парижликлар футболчининг маошини тежаш мақсадида ижарага бериш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин. Фақат ижара шартномасида Неймарни кейинги мавсумда мажбурий сотиб олиш варианти бўлиши керак.
Ҳозирда Неймарда фаолиятини давом эттириш учун учта вариант бор: АПЛ, МЛС ва Саудия Арабистони чемпионати.
Неймар 2017 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ мураббийлар штаби Неймарнинг эҳтимолий трансферига халақит бермаслиги хабар қилинганди. Каталония клубидаги молиявий аҳвол туфайли Неймарнинг “Барселона”га қайтиши даргумон.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель