ПСЖ “Наполи” форварди учун 110 млн евро таклиф қилди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимҳен учун дастлабки таклифни юборди. Бу ҳақда GFNI хабар берди.

Маълум қилинишича, Франция клуби ҳужумчи учун 110 миллион евро таклиф қилган, бироқ “Наполи” уни қабул қилмаган. Осимҳеннинг агенти Роберто Календага кўра, клуб бундай нархга футболчини қўйиб юбормайди. Осимҳеннинг “Transfermarkt” портали томонидан белгиланган нархи 120 миллион евро этиб белгиланган.

Ҳозирда ПСЖ раҳбарияти Осимҳен учун йилига 12 миллион евро маош ваъда қилмоқда. Италия клуби эса 15 августдан кейин парижликлар футболчи учун бундан яхшироқ нарх таклиф қилишини кутади. Мазкур трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли жуда юқори ҳисобланади, чунки Париж клуби бош мураббийи Луис Энрикенинг шахсан ўзи Осимҳенга қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот учун, 24 ёшли нигериялик футболчи 2022/23-йилги мавсум “Наполи” сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 31 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наполи ПСЖ Виктор Осимҳен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made